Шахсий қабулда муаммолар ечим топди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Султонованинг шахсий қабули ўтказилди.
Маълумки, фуқароларнинг дардини тинглаш ва муаммоларига қонуний ечим топиш давлат идоралари фаолиятининг устувор вазифаси ҳисобланади. Муаммоларни бевосита жойида тинглаш ва тегишли ташкилотларга йўналтириш мақсадида барча ҳудудларда сайёр ва доимий қабуллар ташкил этилмоқда.

Шу мақсадда ташкил этилган қабулда фуқароларнинг бандлик, оилавий низо ва унинг натижасида аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоялашга оид мурожаатлари батафсил кўриб чиқилди. Унда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси мутасаддилари иштирок этди.
Кўриб чиқилган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот ва идораларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА