Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: “Wisdom School” жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этади

Пойтахтимизда шахмат бўйича илк бор мактаб ўқувчилари жамоалари ўртасида Осиё чемпионатига саралаш мусобақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақада юртимиз ҳудудларидаги турли умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчилардан иборат жамоалар ғолиблик учун кураш олиб борди.

Ҳар бир жамоа 5 нафар спортчидан иборат бўлиб, 4 нафар асосий ва 1 нафар захира иштирокчидан ташкил топди.

Муросасиз баҳсларга бой бўлган ўйинлар натижаларига кўра, Тошкент шаҳридаги “Wisdom School” жамоаси 1-ўринни эгаллади.

Энди ушбу жамоа жорий йилнинг 6–11 апрель кунлари Қозоғистонда ўтадиган мактаб жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатида ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Т.Рўзиев, ЎзА