Сергей Фомин ярим финалга чиқди
Хитойнинг Вунин шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида ўтказилаётган “Challenger” туркумига кирувчи халқаро турнирда ҳамюртимиз Сергей Фомин ярим финалга чиқди.
Соврин жамғармаси 63 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сергей Фомин чорак финалда Жанубий Корея вакили Санхуй Шинга қарши ўйинда 6:3, 5:7, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди теннисчимиз финал йўлланмаси учун ўтадиган баҳсда хитойлик Фацзин Сун билан рақобатлашади. Дарвоқе, Фацзин мазкур турнирнинг иккинчи даврасида ҳамюртимиз Ҳумоюн Султоновни таслим этган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА