Сергей Фомин Македонияда ғалаба қозонмоқда
Шимолий Македониянинг Скопе шаҳрида теннис бўйича «Челленжер» туркумига кирувчи халқаро турнирда ҳамюртимиз Сергей Фомин асосий даврага чиқди.
Сергей Фомин турнирнинг саралаш баҳсларида боливиялик Хуан Карлос Ангелони 6:2, 2:6, 6:2, австриялик Гералд Мелсерданни 6:3, 6:4 ҳисобида енгиб, мусобақанинг асосий тўр баҳслари биринчи даврасига йўлланмани қўлга киритди.
Шу тариқа, теннисчимиз «Macedonian Open» турнирининг илк даврасида австриялик теннисчи Жоэл Шверслерга қарши баҳс олиб борадиган бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА