Сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, тегишли тармоқ ва соҳаларда сув тежовчи технологияларни жорий этиш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ўтган асрнинг 90 - йилларига нисбатан сув сарфи йилига 64 миллиард метр кубдан ҳозирги кунда ўртача 51 миллиард метр кубгача камайтирилди.

Бироқ, олиб борилаётган ислоҳотлар, янги ривожланиш стратегиясининг шакллантирилиши ва шунга мос равишда сув муносабатларининг ижтимоий-иқтисодий асослари ўзгартирилиши сувга оид қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш заруратини вужудга келтирмоқда.

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси мажлисида шу ҳақда гап борди. Шу мақсадда ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Қонун билан эндиликда сув муносабатлари соҳасидаги асосий ҳуқуқий ҳужжатлар Сув кодексида тизимлаштирилаётгани  таъкидланди.

Қонуннинг қабул қилиниши сувдан оқилона фойдаланиш, уни самарали бошқариш ва муҳофаза қилиш ҳамда сув хўжалигини узоқ муддатли ривожлантириш учун ҳуқуқий шарт-шароитлар яратади. Шунингдек, мамлакатнинг сув хавфсизлигига эришилади. Соҳага инвестицияларни жалб қилиш ва уни технологик модернизация қилиш рағбатлантирилади.

Қонуннинг қабул қилиниши халқаро сув ҳуқуқи нормаларини миллий қонунчиликка сингдириш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини яхшилашга хизмат қилади.

Шунингдек, мажлисда “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун ҳам муҳокама қилинди. Мазкур қонуннинг мақсади ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

***

Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссиялари аъзолари учун ўқув-семинари ҳам ўтказилди.

Семинарда доимий комиссияларнинг иш фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг асосий йўналишлари бўйича аниқ режаларни белгилаш, ваколатлари доирасида муҳим масалаларни муҳокама қилиш ва аниқ натижаларга эришиш бўйича тажриба алмашилди.

Маҳаллий кенгашлар вакилларининг қонунчиликдаги янгиликлар, ўзгаришлар юзасидан билим ва кўникмаларини ошириб бориш, соҳага оид қонунларни кўриб чиқишда уларнинг фикрини олиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, экинларни суғоришда сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва соҳада янги иш ўринларини яратиш, атроф-муҳитни асраб-авайлаш, юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш каби вазифалар белгилаб олинди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: Сув хавфсизлигига эришишга қаратилган қонун қабул қилинади