Янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари ваколатлари, маҳаллий кенгаш раиси ва ҳоким лавозимлари бир-биридан ажратилгани ҳокимиятлар бўлинишига оид конституциявий тамойилнинг маҳаллий даражада ижросини таъминлашда муҳим қадам бўлди.

“Ўзбекистон - 2030” стратегиясида кўрсатиб ўтилган мақсадлар маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини халқнинг ҳақиқий “овозига” айлантириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини трансформация қилиб, ҳудудий бошқарувни “аҳоли манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосида йўлга қўйишни талаб этмоқда.

Бу Сенат ялпи мажлисида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокамаси жараёнида қайд этилди.  

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулҳаким Эшмуродов қонунда маҳаллий кенгаш раиси ва ҳокимлар лавозимлари бир-биридан ажратилганлиги сабабли 9 кодекс ва 69 қонун қайта кўриб чиқилганини таъкидлади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юклатилган ваколатлар маҳаллий вакиллик ва ижро органлари ўртасида ихтисослаштириш назарда тутилмоқда.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вазифалари кучли кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким тамойили асосида вакиллик ва ижро органлари ўртасида аниқ тақсимланаётгани, маҳаллий кенгаш ва ҳокимликларнинг фаолиятига хос бўлмаган ва республика ижро этувчи органлар ваколатларига оид такрорланувчи 8 вазифа бекор қилинаётгани муҳокамалар давомида сенаторлар томонидан таъкидланди.

Сенаторлар маъқуллаган қонун Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг кейинги босқичи амалга оширилишига замин яратади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.  

Н.Абдураимова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: ҳудудий бошқарув “аҳоли манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосида йўлга қўйилади