Саудияда ҳайитга тайёргарлик бошланди
Муборак Рамазон ойи тугаши арафасида Саудия Арабистонида "Ийд ал-фитр" (Рамазон ҳайити) ва бир ҳафта давом этадиган байрам тадбирларига тайёргарлик бошланди.
Подшоҳлик бўйлаб масжидларда ҳайит намозига ҳозирлик кўрилмоқда. Савдо марказлари ҳар йили ўтказиладиган фестиваль учун кийим-кечак, ширинлик ва ўйинчоқ сотиб олишга иштиёқманд одамлар билан гавжум. Хонадонларда ҳам тадорик кучли.

– Янги либос кийиш Рамазон ҳайитининг асрий анъанаси, - дейди уй бекаси Румана Шаҳид. Шунинг учун биз дўконга борамиз, мато танлаймиз ҳайит куни кийиш учун кийимлар, болаларга эса ширинлик оламиз. Бу айём рўза ойининг ниҳояси, яқинлар, дўстлар билан дийдорлашиш вақти. Асосий мақсад мавжуд ришталарни сақлаш ва мустаҳкамлаш.
М.Пирматова, ЎзА