Оҳангарон туманида “Мевалар ва сабзавотларни қуритиш, қайта ишлаш ва консервалашни ташкил этиш” лойиҳаси ишга туширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев бошчилигидаги делегация вакиллари, соҳа мутахассислари иштирок этди.

“Мастерфуд” компанияси томонидан “Канд Фоварит” корхонасини ташкил этиш учун 15 миллион долларлик инвестиция маблағлари сарфланди ва натижада 300 га яқин иш ўрини ташкил этилди. Хусусан, 6,8 гектардан зиёд ер майдонида ташкил этилган мазкур корхонада энди йилига 6 миллион долларлик 10 минг тонна ҳажмдаги маҳсулотлар Россия, Украина, Испания, БАА ва бошқа қўшни давлатларга экспорт қилинади. 

Тадбир давомида меҳмонлар корхонада яратилган шароитлар, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Таъкидланишича, Россия капитали иштирокида ҳозир Тошкент вилояти бўйича 240 та корхона фойдаланишга топширилган ва жами 700 миллион доллардан ортиқ инвестиция маблағлари киритилган. Шундан Москва вилояти билан ҳамкорликда яна 6 та лойиҳа амалга оширилмоқда. 

Ҳудудда фаолият олиб бораётган корхоналар томонидан 2025 йил январь-апрель ойларида Россия Федерацияси билан ташқи савдо айланмаси 410,9 миллион долларни ташкил этди. Шу даврда жами тўқимачилик, электротехника, рангли металл, мева-сабзавот, кимёвий, қурилиш каби 161,2 миллион долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилган. 

А.Мусаев,ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноат лойиҳалари ортмоқда