Хабарингиз бор, 2022 йилнинг 6 октябрь санасида Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашининг VI-саммити”да Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан долзарб муаммоларга глобал ҳамжамиятнинг турли ёшдаги вакиллари биргаликда ечим излаши лозимлиги ташаббуси илгари сурилган эди.

Шу ташаббус асосида ёшлар сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашига аъзо ва кузатувчи мамлакатлар ёшлари ўртасида жорий йилнинг 11-13 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Ёшлар Кенгаши”нинг VI-йиғилиши, Ёш лидерлар форуми ва унинг доирасида “Aвлодлар мулоқоти”нинг биринчи учрашуви ўтказилади. Шунингдек, форумнинг иккинчи кунида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашининг ёш лидерлар форуми, II-Ўзбекистон – Қозоғистон ёшлар конгресси, III-Ўзбекистон – Россия ёшлар форуми ва I-Ўзбекистон – Озарбайжон ёшлар форуми бўлиб ўтади.

Мазкур халқаро тадбирлар олдидан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Aбдуқодиров жараёнлар хусусида ЎзAга батафсил маълумот берди.

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/f1XBxp_u2A8" title="Самарқандда халқаро ёшлар форуми ўтказилади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Ў.Aлимов, Д.Ёқубов (видео), ЎзA

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда халқаро ёшлар форуми ўтказилади (+видео)