Вилоятда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши сессиясида ҳисобот берган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Сардор Луқмонов бу ҳақда маълум қилди.

– Ўтган йил биринчи чоракда вилоят бўйича 300 минг 560 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс билан манзилли иш олиб борилган бўлса, жорий йилда қарийб 198 минг нафар шахсга ёрдам берилди, – дейди С.Луқмонов. – Уларнинг 81 минг 393 нафарини кам таъминланган оилалар аъзолари, 110 минг 422 нафарини ногиронлиги бўлган шахслар, оғир касалликка чалинганлар, шунингдек, жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар, 1872 нафарини ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, 1244 нафарини тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари, шунингдек, одам савдосидан жабр кўрганлар, 1001 нафарини етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда тўлиқ бўлмаган оилалардаги болалар ташкил этди. 

“Маҳалла еттилиги” таркибига ижтимоий ходимлар киритилганлиги сабабли 102 та ижтимоий хизмат маҳалла даражасига туширилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг 75 фоиз муаммоларини маҳалланинг ўзида ҳал этиш имконияти яратилди. 

Вилоятдаги 110 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахсларнинг 3640 нафари реабилитация воситалари ва протез ортопедия мосламалари билан таъминланди, 118 нафари тўлиқ, 449 нафари қисман реабилитация қилиниб, соғломлаштирилди. 2287 нафарининг бандлиги таъминланди. Амалга оширилган ишлар, кўрсатилган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар натижасида 2025 йил 1 апрель ҳолатига вилоятда нафақа олувчилар 81 минг 393 тани (вилоят умумий аҳолисининг 7,8 фоизи) ташкил этди. Ўтган йил бу рақам 189 минг 781 та бўлган. Нафақа олувчилар камайиши туфайли 68,7 миллиард сўм бюджет маблағи иқтисод қилинди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда нафақа олувчилар камайиши ҳисобига 68,7 миллиард бюджет маблағи иқтисод қилинди