“Samarkand Marathon-2025”анъанавий халқаро хайрия марафонининг асосий беллашувлари якунланди.

Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Спорт вазирлиги, вилоят ҳокимлиги, бошқа ташкилотлар ҳамкорлиги ва ҳомийлигида ташкил этилган мусобақада дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан 8 минг нафардан зиёд спортчи қатнашди. Иштирокчилар 5, 10, 21.1, 42.2 километр масофаларни босиб ўтди.

Натижаларга кўра, 5 километрлик пойгада эркаклар баҳсида ҳамюртимиз Алишер Аҳматуллаев, аёллар ўртасида Даря Андропова маррага биринчи бўлиб етиб келди.

10 километр масофага югурган эркаклар баҳсида япониялик Юта Шитарага, аёллар беллашувида россиялик Анастасия Сличенковага тенг келадигани топилмади.

21,1 километр масофада ўтказилган пойгада россиялик спортчилар Ринас Аҳмадев ҳамда Софья Каменева ғолиб бўлди.
Асосий 42,2 километр масофадаги марафонда сурхондарёлик Шоҳруҳ Давлатов марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди. Аёллар баҳсида эса кениялик Жасинта Чепкоеч ғолиб бўлди.

Марафонда турли ёш тоифасида ва имконияти чекланган фуқаролар ўртасида ҳам ғолиблар аниқланди.
Ғолибларга пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Samarkand Marathon-2025” ғолиблари тақдирланди