Самарадорлик 15 фоизга ошди
“Замин металл саноат” масъулияти чекланган жамияти металл буюмлар, юқори босимли газ компрессорлари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхонага лойиҳа қиймати 1 миллиард 440 миллион сўмликдан ортиқ замонавий ускуналар ўрнатилгани иш унумдорлигини янада оширди.
Президентимизнинг 2015 йил 4 мартдаги «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги фармони ишлаб чиқаришни янгилаш ва инновация технологияларини жорий этишни янада такомиллаштиришда муҳим омил бўлмоқда.Мазкур ҳужжат ижроси доирасида Наманган вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, ишлаб чиқаришни техник-технологик янгилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Замин металл саноат” масъулияти чекланган жамияти металл буюмлар, юқори босимли газ компрессорлари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхонага лойиҳа қиймати 1 миллиард 440 миллион сўмликдан ортиқ замонавий ускуналар ўрнатилгани иш унумдорлигини янада оширди.
– Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва соҳа субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор биз, тадбиркорларни янги лойиҳалар устида мунтазам изланишга ундамоқда, – дейди корхона раҳбари Ҳусанбой Болтабоев. – Янги технологияни жорий қилишда банкнинг имтиёзли кредитидан фойдаландик. Рақамли тизимда ишлайдиган бу ускуналар меҳнат унумдорлигини 10-15 фоизга ошириш имконини берди.
Янги технология жорий йилнинг дастлабки ойларидаёқ ўзининг самарасини кўрсатди. Ўтган беш ой мобайнида корхонада 500 дан ортиқ турдаги 2 миллиард 647 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,7 фоизга кўпдир. Газ ёнилғиси қуйиш шохобчаларига техник сервис хизмат кўрсатиш ишларида ҳам ўсиш кузатилди.
Юзга яқин киши меҳнат қилаётган корхонада янги лойиҳалар устидаги изланишлар давом этмоқда.