Самарқандда 35 нафар фуқаро карантиндан чиқди
Самарқанд вилоятида карантинда бўлган фуқаролар 4 минг 477 нафарни ташкил қилмоқда.
Самарқанд вилоятида карантинда бўлган фуқаролар 4 минг 477 нафарни ташкил қилмоқда. 30 март куни 35 нафар фуқарода 14 кунлик карантин назорати тугади. Улар лаборатория тест синовларидан қайта ўтказилганда тест натижалари манфий жавобни кўрсатди. Бу фуқаролар стационар шароитдан уй шароитига ўтказилиб, яна 10 кунлик кузатувда бўлади.
Бугунги кунга қадар вилоятда коронавирус инфекцияси қайд этилмади. Шунингдек, эпидемиологик суруштирув ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш учун барча зарур профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.