Саломатлик ва биохавфсизлик бўйича тренинг ўтказилди(+видео)
Тошкентдаги “Green University”да табиатни муҳофаза қилиш тизимларини мустаҳкамлаш ва зооноз касалликларнинг олдини олишга қаратилган “One Health” (бир саломатлик) ҳамда биохавфсизлик бўйича икки кунлик тренинг бошланди. Халқаро эксперт Марк Тран Валитутто раҳбарлигида ўтаётган ушбу тадбирда Экология қўмитаси, IUCN Марказий Осиё офиси ҳамда мамлакатимиздаги етакчи муҳофаза этиладиган ҳудудлар мутахассислари иштирок этмоқда.
Тренингдан кўзланган асосий мақсад — ёввойи ҳайвонлар, чорва моллари ва инсонлар ўртасидаги касалликлар тарқалиш хавфини эрта аниқлаш ҳамда дала шароитида биохавфсизликни таъминлаш бўйича амалий кўникмаларни оширишдан иборат.
Зиёвуддин Нуриддинов, Нишонбой Абдувоитов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА