Рўйхатдан ўтмасдан яшаш маъмурий жавобгарликка сабаб бўладими?
Ҳуқуқий муносабат
Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Имомали Туевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан яшаши ноқонуний ҳисобланади.
Бу базиятда базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (1 млн 236 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (2 миллион 60 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА