Россиянинг робот танки, Саудия Арабистонидаги ўлим жазоси ва flydubai билан боғлиқ хавф
Бугунги “Хориж хабарлари” дастурида Россия армияси “Марказ-2026” ҳарбий машғулотларида экипажсиз “Штурм” танкини намойиш этгани, Францияда Салвадор Дали яратган, оғирлиги 150 килограмм бўлган ноёб китоб муқоваси музейдан ўғирлангани, Саудия Арабистонидаги Facebook’даги изоҳи учун Шри-Ланка фуқаросига ўлим жазоси тайинлангани ҳамда АҚШ Президенти Дональд Трамп Россиядаги ўлат хавфи ҳақида. баёнот бергани тўғрисида сўз боради.
Шунингдек, Исроилнинг 150 нафардан ортиқ йўловчиси бўлган Flydubai самолётини уриб тушириш вариантини кўриб чиққани ва Францияда ўқувчилар намойиши вақтида 15 ёшли ўсмир қўлидан айрилгани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган. Дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов,
Ойбек Давронов. ЎзА