Россия – Эрон муносабати мустаҳкамланмоқда
Теҳрон ва Москва ўртасидаги алоқалар стратегик хусусият касб этишга жуда яқин, дейилади "ТАСС" хабарида.
Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Россия давлат Думаси халқаро масалалар қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий билан учрашувда, жумладан, шундай деди: Эрон президентининг Москвага бу галги ташрифи ўзгача аҳамият касб этади, биз ўзаро стратегик муносабат ўрнатиш йўлидамиз.
Вазирнинг ушбу сўзлари "Tasnim" агентлиги хабарида келтирилган.
Россияга ташрифи давомида Иброҳим Раисийга мазкур ислом давлатининг ташқи ишлар, нефть, иқтисод ҳамда молия вазирлари ҳамроҳлик қилган.