Хабарингиз бор, олтинчи маротаба ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларига Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилмоқда.

Ўйинларнинг навбатдаги кунида Ўзбекистон делегацияси спортчилари 1 тадан олтин ва бронза ҳамда 5 та кумуш медалига эга чиқди. Жумладан, мусобақанинг каратэ баҳсларида Севинч Раҳимова вазни -55 кг. бўлган рақибларининг барчасини енгиб, олтин медалга сазовор бўлди. Вазни 50 килограммгача бўлган аёллар орасида Гулшан Алимардонова кумуш медалга лойиқ кўрилди.  

Оғир атлетиканинг аёллар тоифасида -86 кг. вазнда ўтган рақобатда Ригина Адабоева 3 та кумуш медаль билан тақдирланди. Эркаклар ўртасида 200 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича ҳамюртимиз Илья Сибирцев маррага иккинчи бўлиб етиб келди. Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонидан устун келган ҳолда бронза медалини қўлга киритди.  

Қайд этилган мазкур натижадан сўнг, Ўзбекистон делегацияси медаль жамғаришда 9 тадан олтин ва бронза ҳамда 16 кумуш медаль билан умумжамоа ҳисобида кучли учликни якунламоқда. Туркия 43 та олтин, 14 та кумуш ва 11 та бронза медаль билан карвонбошилик қилаётган бўлса, мисрлик спортчилар 10 та олтин, 6 та кумуш, 11 та бронза медалига эга чиқиб, иккинчи ўринда қайд этилди.

Бугун, 12 ноябрь куни спортчиларимиз VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг сузиш, оғир атлетика, муайтай ва каратэ йўналишларида  иштирок этади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Риёд-2025” ўйинларида спортчиларимиз муваффақиятга эришмоқда