Рахмонқулов Турсунбой Ботирали ўғлининг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Шоли қуритиш қурилмасини такомиллаштириш ва унинг асосий параметрларини асослаш” мавзусида
Рахмонқулов Турсунбой Ботирали ўғлининг 05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш ихтисослиги бўйича “Шоли қуритиш қурилмасини такомиллаштириш ва унинг асосий параметрларини асослаш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.08/2025.27.12.T.03.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 2 июнь куни соат 13:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 170600, Андижон, Олийгоҳ кўчаси, 1-уй.
Тел/факс:(+998-74) 224-02-82
e-mail: andqxai@exat.uz