ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун рақамли технологиялар кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган бўлиб, улар тез ривожланиши билан бирга ахборот хавфсизлиги, шахсий ва ташкилотдаги маълумотларининг ҳимоя қилиниши ҳам долзарблик касб этмоқда. Бу борада рақамли гигиена қоидаларига риоя этиш – кибермаконда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш, киберҳужумларнинг олдини олиш ва хавфсиз онлайн муҳит яратишга ёрдам беради. Барча фойдаланувчилар ва ташкилотлар рақамли гигиенанинг аҳамиятини тушуниши ва ушбу соҳадаги билим ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб туриши талаб этилади.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг малака ошириш институти ҳамда “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Рақамли гигиена – кибермаконда маълумотлар хавфсизлиги” мавзуида ўтказилган ўқув семинарида шу хусусида сўз борди.  

Семинарда республика вазирлик ва идораларининг шаҳар ҳудудий бошқармалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида фаолият олиб бораётган IT мутахассислари ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича масъуллар иштирок этди.

Тадбирда таъкидланишича, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси ўртасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, кибертаҳдидларнинг олдини олиш ва давлат хизматчилари ўртасида рақамли маданиятни ошириш мақсадида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

Мазкур меморандум доирасида давлат хизматчилари ва давлат хизматининг ахборот тизимларида киберхавфсизликни таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳамкорлик доирасида давлат хизматчилари учун “Рақамли гигиена – кибермаконда маълумотлар хавфсизлиги” номли услубий қўлланма ҳам тайёрланди.  

Семинарда кибер таҳдидлар, уларнинг асосийси – фишинг, зарарли дастурлар ва рухсатсиз кириш каби ҳолатларга оид маълумотлар кўриб чиқилди. Шунингдек, уларни олдини олиш учун замонавий чора-тадбирлар ҳамда хавфсизлик сиёсатини жорий этиш усуллари таҳлил қилинди.

Шунингдек, “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси масъуллари “Ҳозирги кундаги киберхавфсизликнинг долзарб муаммолари” мавзуида тақдимот қилди.  

[gallery-22758]

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги малака ошириш институтининг ахборот технологиялари бўйича масъул ходими томонидан эса “Кибермаконда содир этилаётган кибер жиноятлардан ҳимояланиш усуллари” мавзуида иштирокчиларга батафсил маълумот ва тавсиялар берилди.

Иштирокчилар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.  

Камола ЮСУПОВА,

Аслиддин АЛИЖОНОВ (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамли гигиена – кибермаконда маълумотлар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади