Бугунги кунда мамлакатимизда гендер тенглиги тамойилларига амал қилган ҳолда, аёллар ва эркаклар учун тенг имкониятлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги фаоллигини янада оширишга хизмат қилмоқда.
Маълумот учун, бугунги кунда аёлларнинг парламентдаги улуши 38 фоизга етган. Икки юз мингдан ортиқ тадбиркор аёллар юртимизда фаолият юритмоқда. Давлат бошқаруви тизимида раҳбарлик лавозимларидаги аёллар улуши 30 фоиздан ошган.
Айни пайтда суд-ҳуқуқ тизимида аёл судьялар 15 фоизни ташкил этмоқда. Келаси тўрт йилда бу кўрсаткични икки баробарга ошириш режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Ўтган ҳафта Кўксарой қароргоҳида ана шу юксак эътирофларга сазовор бўлган фидойи, билимли ва юрт равнақи учун хизмат қилиб келаётган аёлларга давлат мукофотлари тантанали равишда топширилди.
ЎзА жамоаси мазкур тадбир жараёнида турли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мутасаддилардан ўз соҳасидаги аёллар қандай фазилатларга эга бўлиши керак, деган саволга жавоб излади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/TLIZou0yp-g?si=JOcVjBKP611weQwV" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Марҳабо ҲОЖИАКБАРОВА,
Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Искандар ИСМАТОВ (видео),
ЎзА