Раҳбар ва ёшлар учрашуви
Олмазор туманида жойлашган Тошкент давлат тиббиёт университетида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Олмазор туман ҳокими ўринбосари — “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими Ф.Темиров, Тошкент давлат тиббиёт университети ректори Ш.Боймуродов иштирок этган тадбирда талаба-ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, муаммо ва келгуси режалари тингланди.

Мулоқот давомида ёшларнинг энг долзарб масалалари — таълим сифати, бандлик, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда бўш вақтни мазмунли ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, ёшлар муаммоларини ҳал этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Талаба-ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ режалар белгиланди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА