Раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳрида “Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича миллий стратегияни амалга ошириш юзасидан 2024-2025 йилларга мўлжалланган миллий дастур” ижроси юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятлар содир этиб, жазо ўтаётган ёки жазони ўтаб чиққан шахслар ва уларнинг оила аъзолари шароити билан танишиш, суҳбатлар ўтказиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда бандлигини таъминлаш орқали уларни ижтимоий ҳаётга қайтариш чораларини кўриш бўйича Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича ҳудудий комиссияси томонидан ишчи гуруҳ тузилган.
[gallery-21174]
Бугун мазкур ишчи гуруҳ иштирокида ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Унда ёшларга судлар томонидан тайинланган жазони ўташ даврида қайта жиноят ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этмаслик, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиш тўғрисида масъул ходимлар томонидан тушунчалар берилди. Ёшларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб қайтарилди.
Шунингдек, тадбир доирасида тадбиркорликка қизиқиши бўлган ёшлар Наманган шаҳар “Ишга марҳамат мономаркази”га йўналишлар бўйича жалб қилинди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА