Бу каби саволлар Сенат ялпи мажлисида ўртага ташланди.

“Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун инсон ҳаёти хавфсизлиги билан боғлиқлиги учун ҳам қизғин муҳокама қилинди.  

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов қурувчилар томонидан белгиланган нормаларга амал қилмаслик ҳолатлари ортиб бораётганини қайд этди.

– 2022 йилда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ 6 мингдан зиёд ҳуқуқбузарлик аниқланган бўлса, 2023 йилда бу рақам қарийб 8 мингтани ташкил қилган. 2024 йил 11 ойида эса бу кўрсаткич қарийб 9 мингтани ташкил этган, – деди Қ.Бурхонов. – Аниқланган сифатсиз қурилиш-монтаж ишлари бўйича 4 мингдан зиёд объектда қурилиш ишлари тўхтатилиб, уч йил мобайнида 1,5 мингга яқин буздириш ишлари амалга оширилган. 2022-2024 йилнинг ўтган даврида 13 мингдан ортиқ объектда давлат рўйхатидан ўтказмасдан қурилиш ишлари бошлаб  юборилган. Қонунчиликда лойиҳачи томонидан бериладиган кўрсатмаларни бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланмаган. Бу эса Қурилиш инспекцияси ва лойиҳачиларнинг кўрсатмалари буюртмачи томонидан бажарилмаслигига сабаб бўлмоқда. 

Сенат Раиси Танзила Норбоева кўп квартирали уйларнинг ертўла ва биринчи қавати таянч қисмини ўзбошимчалик билан бузиш ёки реконструкция қилиб, нотурар объектга айлантириш ҳолатлари ортиб бораётгани ташвишли ҳолат эканини алоҳида таъкидлади. Шу боис, шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун белгиланган жарима жазолари кучайтирилмоқда.

Сенатор Абдусаид Кўчимов: Кейинги 5 йил давомида  қурилиш ишларида кескин ўсиш кузатилган. Бу, албатта ижобий кўрсаткич. Бироқ, салбий натижани кўрсатадиган статистик рақамлар ҳам мавжудлиги одамни ташвишга солади. Жумладан, фақатгина 2024 йил 11 ойи давомида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жами 8 минг 874 та маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилиб, кўриб чиқилган.

Эътибор беринг, 5 минг 534 ҳолатда назорат қилиш инспекцияларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаб ёки ўз вақтида бажармаганлик учун маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилганини қандай изоҳлаш мумкин? Ахир, мутасаддилар томонидан берилаётган кўрсатмалар фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашда ўта муҳим аҳамият касб этадику. Шу боис, муҳокама қилинаётган қонун билан жарималар миқдори кескин оширилаётгани  қурилиш сифатини яхшилашга ва инсонлар ҳаётини сақлашга хизмат қилади.

Сенатор Ўктамжон Охунов: Жарима миқдорининг кескин оширилиши лойиҳачи, қурувчи ёки буюртмачини ҳуқуқбузарлик содир этганда уни “иқтисодий санкциялаш” яъни, кўп миқдордаги жаримани қўллаш орқали унинг бу хатти-ҳаракатини қайта содир этмаслиги учун яхшигина дарс бўлади, деб ҳисоблайман.

Сенатор Гулнора Маруфова: Ишонаманки, қонуннинг қабул қилиниши қурилиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг узвий давоми бўлиб, Жиноят кодексига киритилаётган янги нормалар келгусида шаҳарсозлик соҳасида содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар ёки жиноятларнинг олди олинишига хизмат қилади.  

Сенатор Абдуҳаким Эшмуродов: Қонун билан маъмурий жарималар миқдори кескин оширилиб, ягона қилиб белгиланмоқда, яъни амалдаги маълум бир суммадан маълум суммагача деган нормадан воз кечилмоқда.

Сенатор Орзигул Қозихонова: Германияда рухсат олмасдан қурганлик учун жиноий жавобгарлик ҳам белгиланган бўлиб, ушбу турдаги қонунбузилиш ҳолати учун 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. 

Сенатор Абдураҳим Иркаев: Икки йилдирки, қурилиш ишларини бошлаш учун Қурилиш инспекциядан рухсатнома олиш амалиёти ўрнига Инспекцияни хабардор этиш амалиётига ўтилди. Бундан асосий мақсад тадбиркорларимизга қулайлик яратиш, лойиҳалар тезроқ ишга тушишини таъминлаш бўлган, албатта. Бироқ, бундай енгилликни суиистеъмол қилиб, қурилишларда қоидабузарликлар, қўпол хатоларга йўл қўйилаётгани ачинарлидир.  

Бундай қоидабузарликлардан бири – кўп квартирали уйларнинг ертўла ва биринчи қават таянч ва тўсиқ конструкцияларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш ва реконструкция қилишдир.

Муҳокамалар асносида аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган дастурларни ва илмий тадқиқотларни доимий амалга ошириб бориш долзарб аҳамият касб этиши эътироф этилди.

Қонун билан Жиноят кодексининг 229-3-моддасига қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотлардан фойдаланишга доир рухсатнома бериш ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш қоидаларини бузганлик, объектларни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасиз қурганлик, кўп квартирали уйлардаги таянч конструкцияларни қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартирганлик ва (ёки) реконструкция қилганлик учун шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарлик юзага келишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.  

Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши одам ўлими ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, бу учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланиши назарда тутилмоқда.  

Кўп квартирали уйлардаги таянч конструкцияларни қонунчиликни ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартириш ва (ёки) реконструкция қилиш билан боғлиқ жиноятни биринчи марта содир этган ҳамда амалга оширилган ўзгартириш ёки бузилишларни, шунингдек, уларнинг оқибатларини ихтиёрий равишда бартараф этган шахс жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.

Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.  

Норгул Абдураимова, Носир Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш билан боғлиқ қонунбузарлик нега кўпайиб бормоқда? Бунга қандай чек қўйиш мумкин?