Қорақалпоғистон Республикаси судида навбатдаги Президиум мажлиси доирасида муҳим ва тантанали тадбир — илк бор судьялик лавозимига тайинланган янги судьяларнинг қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир нафақат суд-ҳуқуқ тизимидаги муҳим воқеа, балки мамлакатимизда суд мустақиллигини таъминлаш, адолатни қарор топтириш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш йўлидаги яна бир амалий қадам ҳисобланади.  

2025 йилнинг 28 июлидаги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Президиум қарорига асосан, биринчи беш йиллик муддатга судьялик лавозимига тайинланган Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Тўрткўл тумани судининг тергов судьяси Б.Сабуров, жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг судьяси А.Шинибеков, фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг судьяси Б.Опаева, фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг судьяси А.Алдамуратовалар ўз бурч ва масъулиятини англаган ҳолда тантанали қасамёд қилдилар.

Қасамёд маросимида Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси К.Тарихов нутқ сўзлаб, янги судьяларни қутлади ва уларга катта ишонч билдириб, масъулиятли, бир вақтнинг ўзида шарафли бўлган судьялик фаолиятида муваффақиятлар тилади. У ўз нутқида судья касби фақат юридик билимлар эмас, балки юксак инсоний фазилатлар, одиллик, холислик ва қонунга садоқат талаб қилинишини таъкидлади.

Қорақалпоғистон суд органларида узоқ йиллардан буён давом этиб келаётган "Устоз-шогирд" анъанаси доирасида янги тайинланган судьяларга тажрибали ва нуфузли судьялар устоз сифатида бириктирилди. Бу ўз навбатида, уларнинг янги лавозимга тезроқ мослашиши ва касбий ўсишида муҳим омил бўлади.

Тадбирда иштирок этган устоз судьялар, ота-оналар ҳам сўзга чиқиб, янги судьяларга ўзларининг эзгу тилакларини билдиришди. Судьялар зиммасига катта масъулият юклангани, улар ҳар бир чиқарадиган қарорлари ортида инсон тақдири тургани алоҳида таъкидланди. Янги судьялар ҳам ўз сўзларида билдирилаётган ишончни оқлаш ва фақатгина қонун асосида адолатли қарорлар қабул қилишга ваъда бердилар. Улар билим ва тажрибаларини халқ манфаати йўлида аямай сарфлашларини билдиришди.

Маросим якунида ҳар бир янги судьяга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Судьялар одоби” китоби тантанали равишда топширилди. Бу рамзий совғалар судьялик бурчида қонун устуворлиги ва касбий этикага риоя қилишнинг асосий меъёри эканини яна бир бор ёдга солди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонда судьялар корпусига янги аъзолар қўшилди