Қор остида қолган сайёҳлар…
Эверестнинг Тибет яқинидаги қисмида қор бўрони сабаб 200 дан зиёд сайёҳ тоғ ён-бағрида қолиб кетган. Хитойлик қутқарувчилар уларнинг ҳаммаси билан алоқа ўрнатилганини маълум қилди. Давлат оммавий ахборот воситалари ёзишича, жами 350 нафар сайёҳ аллақачон хавфсиз жойга олиб чиқилган.
Воқеа ХХРда саккиз кунлик миллий таътил ҳафтаси охирида юз берган. Водийда бу гал қор одатдагидан анча кучли ёққан. Натижада кўплаб йўл ва сўқмоқлар ёпилиб қолган.
Фавқулодда хизмат ходимлари ҳамон қалин қор ва совуқ шамол билан юзма-юз қолганларни қутқармоқда. Бир гид айтишича, айни мавсум бундай кучли ёғингарчилик “ноодатий ҳол” экан.
Мусулмон Зиё, ЎзА