Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида нутқ сўзламоқда.

Марказий сайлов комиссиясининг фаолияти сезиларли кучайгани, профессионал сайлов органлари ташкил этилгани сайловларнинг ҳаққоний руҳда ўтишида муҳим роль ўйнагани қайд этилди. 

Президентимиз сайловлар қонунчилик талаблари ва халқаро стандартларга тўла мос ҳолда ўтишини таъминлаган барча даражадаги сайлов комиссиялари, хусусан, Марказий сайлов комиссиясига алоҳида раҳмат айтди. 

Сайловлар натижасида Қонунчилик палатаси таркиби қарийб 60 фоизга янгиланиб, 87 нафар янги депутат сайланди. 

Депутатларнинг 11 нафари 35 ёшгача, илк бор ёшлар парламентининг 2 нафар вакили Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди. Айниқса, депутатларнинг 38 фоизини аёллар ташкил этгани минтақадаги энг юқори кўрсаткичдир. 

Тарихимизда илк бор ногиронлиги бўлган фуқаромиз Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди. Бу – парламентимизни том маънода инклюзив органга айлантириш, ушбу қатлам манфаатларини янада кенг ифода этиш йўлида навбатдаги муҳим қадам бўлгани эътироф этилди. 

Янги таркибда 63 нафар депутат қайта сайлангани эса парламент ишида узвийлик ва профессионализмни таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди. 

ЎзА 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунчилик палатаси таркиби қарийб 60 фоизга янгиланди