Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамат Пардаев аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятининг бир қатор туманларида бўлди.

Жумладан, Булунғур туманидаги маҳаллаларда ўрганиш олиб борилганда Ғўбдин маҳалласидаги ички кўчанинг 5 километр қисми таъмирталаблиги, симёғочлари маънан эскирганлиги, Лалмикор маҳалласида эса ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар борлиги аниқланди. Фуқаролар томонидан билдирилган бошқа масалалар ҳам мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида атрофлича ўрганилиб, муаммоларга ечим изланди. 

Жомбой туманида ташкил этилган учрашувларда депутат сайловчиларга қабул қилинаётган Президентнинг фармон ва қарорлари, янги қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди. Шунингдек, маҳаллалар ҳудудидаги тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан яқиндан танишилиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. 

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунчилик палатаси депутати муаммоларни ўрганмоқда