Қизлар одоби тарғиботчилари сараланди
Aндижон туманида “Қизлар одоби тарғиботчиси” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Маълумки, юртимизда 30 ёшгача бўлган жами 18 миллион 570 минг ёшнинг 9 миллион 90 минг нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Уларни қўллаб-қувватлаш, одоб-ахлоқ қоидалари руҳида тарбиялаш, бандлигини таъминлаш танловнинг асосий мақсадидир.
Тақдимот ва маҳоратли тарғиботчи шартларида вилоятнинг ҳар бир туманидан сараланган фаол хотин-қизлар иштирок этди.
[gallery-2366]
Танлов якунига кўра, биринчи ўрин Олтинкўл туманилик Ниҳола Неъматжоновага насиб этди. Жалақудуқ тумани вакили Нилуфар Хурхонова иккинчи ва улуғнорлик Маҳлиё Абдумўминова учинчи ўринни эгаллади.
Танлов доирасида ҳунармандчилик намуналари кўргазмаси ва миллий либослар намойиши бўлиб ўтди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА