Қишлоқларга саноат кириб бормоқда (+видео)
Чекка ҳудудларга саноатнинг кириб бориши қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришда алоҳида ўрни бор.
Зеро, саноат кириб борган жойда иқтисодий муаммолардан ташқари, кўплаб ижтимоий масалалар ҳам ўз ечимини топмоқда. Масалан, янги иш ўринлари, йўл-коммуникация, маҳаллий бюджетга тушумлар, бозорларга эса қўшимча маҳсулот, қайта ишлаш орқали экспорт салоҳиятининг ошиши кузатилади. Жумладан, авваллари Фарғонанинг Олтиариқ тумани деганда кўпроқ узумлари, сархил мева ва сабзавотлари кўз олдимизга келган бўлса, эндиликда саноат соҳасида ҳам олдинга силжиш кўзга ташланмоқда.
- Бугунги кунда давр талабидан келиб чиқиб саноат ҳам туманимизда ривожлантириляпти, - дейди тадбиркор Одилжон Абдураҳимов. - Бизга тадбиркорларга ёрдам кўп бўляпти, ҳар бир соҳада десак адашмаган бўламиз. Лойиҳамизни тайёрлаб, Инновацион ривожланиш агентлигига таклиф қилганмиз. Улар томонидан тасдиқланиб, 1 млрд сўмга яқин маблағ ажратилди. Хитой давлатидан ускуналарни келтириб ўрнатдик. 10 та янги иш ўрни яратдик. Келгусида уруғчиликни йўлга қўймоқчимиз.
Яна бир муҳим жиҳати маҳсулотнинг сифатини таъминлашда илм-фан билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Андижон Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти докторанти корхонага таклиф этилгани сифатли уруғчиликни ташкил этишга туртки бўлди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/RcypAp6tA1I" title="Qishloqlarga sanoat kirib bormoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу ҳали бошланиши, келгусида Олтиариқда мева-сабзавотларни қайта ишлаш цехларини ҳам барпо этиш режалаштирилмоқда.
Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов,
Аслиддин Алижонов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА