Жиззах вилояти прокуратураси органлари томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунлар ижроси юзасидан 214 та текшириш ва мониторинглар ўтказилган.

Натижада 2 минг 260 тадан ортиқ прокурор назорати ҳужжати қўлланилган.

Вилоятда Президентимизнинг 2004 йил 11 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг ижроси юзасидан прокуратура органлари томонидан назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишда прокурор назоратини ташкил этишда асосий эътибор пахта ва ғалла экиладиган майдонлар мониторингини ўтказиб бориш, ер ажратишдаги суиистеъмолчиликлар, гидротехника, мелиорация иншоотлари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлатишда хўжасизлик, минерал ўғит ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш, фермер хўжаликларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Вилоят ва туман прокуратура мутасадди ходимлари томонидан жорий қишлоқ хўжалиги йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунлар ижроси юзасидан 214 та текшириш ва мониторинглар ўтказилди. Натижада, 2 минг 266 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, қонунга зид ҳужжатларни бекор қилиш юзасидан 551 та протест келтирилган. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида 217 та тақдимнома киритилиб, 732 нафар мансабдор шахс қонун бузилишига йўл қўймаслик ҳақида расман огоҳлантирилган.  

Прокурорларнинг тақдимнома ва қарорлари асосида 180 нафар шахс интизомий, 142 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Фуқаролик судларига 260 миллион 550 минг сўмлик зарарни ундириш юзасидан 106 та, иқтисодий судларга 19 миллиард 566 миллион сўмликдан ортиқ 354 та даъво аризалари киритилган. Жами, 608 нафар, шундан 471 нафар юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, жиддий қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 17 та жиноят ишлари қўзғатилган.

Ер тўғрисидаги қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган 32 та текшириш ва мониторинглар натижасига кўра, қонунга зид ҳужжатларни бекор қилиш ҳамда ўзгартириш бўйича 263 та протестлар келтирилган бўлса, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида ваколатли идораларга 32 та тақдимномалар киритилди. 16 нафар шахс интизомий ва 24 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. 28 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари эса қайта тикланди.

Ўтказилган тадбирлар давомида қўпол қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 17 та жиноят иши қўзғатилиши таъминланди.

Сув ва гидротехника иншоотларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган жами 16 та текширишда 9 та тақдимнома ҳамда 44 та қарор асосида 8 нафар шахсга нисбатан интизомий, 40 нафар шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган бўлса, 4 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақланиши ва реализация қилиниш тўғрисидаги қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган 62 та текширишда 20 та протест келтирилиб, қонунга зид қабул қилинган 15 та ҳужжат бекор қилинди ва 5 та ҳужжат ўзгартирилди. Шунингдек, 77 та тақдимнома ва 98 та прокурор қарорлари асосида 77 нафар шахснинг интизомий, 13 нафар шахснинг маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал этилди.

Мазкур текширишларнинг 17 таси пахта етиштириш, 18 таси ғалла етиштириш, 14 таси мева-сабзавот етиштириш ва 12 таси такрорий экинлар экилиши йўналишида ўтказилган бўлиб, ушбу текширишларда қўлланилган прокурор назорати ҳужжатлари таҳлил қилинганида, пахта етиштириш соҳасида туман ҳокимлигига қонун бузилиши бўйича 32 та тақдимнома киритилган ва 319 нафар масъул шахс қонун бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилган ҳамда 15 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган.  

Шу ўринда, тизим ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги. “2021 йилда бошоқли дон етиштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси алоҳида назоратга олинганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Жумладан, жорий йилда вилоят бўйича 3 минг 298 та фермер хўжаликлари билан 161 минг 600 гектар ғалла экилган майдон

дан жами 220 минг 600 тонна дон, шундан 32 минг 225 тоннаси уруғлик дон маҳсулотларини давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган эди. Вилоятда жорий қишлоқ хўжалиги йили ҳосили учун етиштирилган бошоқли дон маҳсулотларини ўриб-янчиб олиш учун мавжуд 301 та комбайнлардан бир кунда 294 тасида ўрим-йиғим ишлари олиб борилмоқда.  

Жорий йилнинг 14 июл ҳолатига вилоятда жами 213 минг 877 тонна бошоқли дон маҳсулотлари ўриб олинган бўлиб, режага нисбатан 96,9 фоизни ташкил этаётир.

Айни пайтда, Дўстлик тумани ғаллакорлари 38 минг 375 тонна, пахтакорлик миришкорлар 33 минг 257, мирзачўллик деҳқонлар 32 мин 682, Шароф Рашидов тумани сохибкорлари 29 минг 341, Зарбдор тумани вакиллари 26 минг 283, Зафаробод тумани далалардан 23 минг 526, Арнасой тумани бободеҳқонлари 22 минг 187, Зомини далаларидан  эса 8 минг 386 тонна бошоқли дон ўриб олиниб вилоят ғалла хирмони режасини уддаланишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшди.  

Шунингдек, ғалла етиштириш соҳасида 22 та тақдимнома ва 11 та прокурор қарорлари асосида 16 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилган ва 123 нафар масъуллар қонун бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида расман огоҳлантирилган ҳамда жиддий қонун бузилиши ҳолати юзасидан 1 та жиноят иши қўзғатилган.  

Бундан ташқари, фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича прокурор назорати ўрнатилган.

Жумладан, прокуратура вакиллари деҳқон-фермер хўжаликларига 1 минг 400 тонна минерал ўғит, 1 минг тонна нефт маҳсулотлари, 10 та қишлоқ хўжалиги техникаси, 980 миллион сўмлик эҳтиёт қисмлар, 39 минг 200 миллион сўм банк кредити, 620 миллион  сўм иш ҳақи олиб берилиши, 20 та фермер хўжаликлари давлат рўйхатидан ўтказилиши ҳамда 1 минг 300 гектар ер майдон ажратилишида амалий ёрдам кўрсатди.

2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида вилоят прокуратураси органлари томонидан фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан шартнома мажбурияти ва тўлов интизомига риоя қилиниши аҳволини ўрганиш натижасига кўра, фуқаролик ишлари бўйича судларга 191 миллион 724 минг сўмлик 48 та ва иқтисодий судларга 13 миллиард 557 миллион 762 минг сўмлик 277 та даъво аризаси киритилган.  

Булардан ташқари, мева-сабзавот етиштириш соҳасида ўтказилган 14 та мониторинг ва текширишлар натижасига кўра, қонун талабига зид бўлган ҳужжатларга 20 та протест, 12 та тақдимнома ва 25 та қарор қабул қилинган.

Жиззах вилояти прокуратураси қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунлар ижроси устидан назоратни давом эттирмоқда.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги сохасидаги қонунлар ижроси прокуратура назоратида