Бугун Тошкентда “Дунёда қиличбозликнинг глобал ривожланиши: муаммо, ечим ва инновациялар” мавзусидаги V халқаро конференция ўз ишини бошлади. Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти ҳам қатнашди.
Халқаро қиличбозлик академияси, Осиё, Пан Америка ва Африка қиличбозлик Конфедерациялари ҳамкорлигида ташкил этилаётган конференция мазкур спорт турининг минтақалардаги ривожини ошириш юзасидан аҳамиятли ҳисобланади.
[gallery-25057]
Тадбирда сўз олган расмийлар мамлакатимизда қиличбозлик ривожи янги босқичга кўтарилаётгани, келаси йил Тошкент мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига катта тайёргарлик олиб борилаётгани хусусида тўхталди.
Конференция икки кун давом этади. Унда кўплаб мутахассислар бутун дунёда қиличбозлик оммавийлигини ошириш юзасидан турли мавзуларда маъруза қилади.
ЎзА фотомухбири
Муҳаммад АМИН олган суратлар.