Сайидо Насафий номидаги Қашқадарё вилояти ахборот-кутубхона марказида “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида ўтказилаётган республика “Китобхонлик ҳафталиги”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

21-25 апрель кунлари вилоятнинг барча ҳудудларида китобхонлар учун турли тадбирлар, қизиқарли учрашув, баҳс-мунозаралар асосида ҳафталик ўтказилиши режалаштирилган. Бундан кўзланган мақсад аҳолининг китобларга бўлган меҳри ва қизиқишини ошириш, билимдон ёшларни рағбатлантириш, кичкинтойлар қалбига илм-маърифатга меҳр уйғотишдан иборатдир.

Тадбирнинг тантанали очилишида сўз олганлар воҳада фаолият олиб бораётган АКМ, уй-кутубхоналар, мактаб ва маҳаллалардаги кутубхоналарда қарийб бир миллионга яқин китобхонларга хизмат кўрсатилаётганлиги, энг қувонарлиси уларнинг сони кундан-кунга ошиб бораётганлиги ҳақида тўхталиб, ҳафталик доирасида бўлиб ўтадиган тадбирларда ёшларни фаол иштирок этишга чақирди. Шунингдек, китобнинг инсон ҳаётида тутган ўрни ва мамлакатимиз тараққиёти, унинг эртанги куни илмли, тафаккурли ёшлар қўлида эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ҳафталик доирасида ўтказиладиган тадбирлар ҳақида тўпланганларга маълумот берилди. Тадбирда иштирок этган Қарши ихтисослаштирилган бошланғич рақс ва санъат мактаб интернати ўқувчилари ҳамда Қарши маданият мактаби ўқувчиларининг чиқишлари барчада илиқ таассуротлар қолдирди. 

Ташкил этилган китоблар кўргазмаси тўпланганларни  янги адабиётлар билан таништиришда алоҳида аҳамият касб этди.

Ҳафталик давом этмоқда.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда ҳам китобхонлик ҳафталигига старт берилди