Қашқадарёда баҳор нафаси
ФОТОЭТЮД
Юртимизга фасллар келинчаги баҳор нафаси уфурмоқда. Баҳор фаслларнинг ичида янгиланиш, янги даврнинг бошланиши, табиатнинг яна бир янги саҳифа очиши билан ажралиб туради.
[gallery-5995]
Оламга ўзининг сепини ёйиб, келинчак каби она табиат бор меҳри билан теварак-атрофни гулларга буркайди. Баҳор фасли табиат учун уйғониш ва инсонлар учун яшариш фасли демакдир.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ, ЎзА