«Қалқон» аъзолари – ҳарбий қисмда
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Термиз давлат университети волонтёр талабаларидан ташкил топган “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи Термиз гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирига ташриф буюрди.
Талаба-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат, юртга муҳаббат ва садоқат ҳиссини мустаҳкамлаш мақсадларига қаратилган бу тадбир “Қалқон” гуруҳи аъзоларида унутилмас таассуротлар қолдирди. Улар бутун кун давомида ҳарбий қисмда жисмоний, маънавий ҳамда саф тайёргарликдан ўтишди, дала майдонида тактик ўқув машғулотларида қатнашди. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар билан бўлиб ўтган спорт эстафета ўйинларида муносиб иштирок этдилар.
[gallery-19762]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат ва видео), ЎзА