Қадимги ва ўрта асрларда Мовароуннаҳр ҳудудида транспорт муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг генезиси
Азизхон Акмалхон ўғли ОППОҚХОНОВ мустақил изланувчи Тошкент давлат транспорт университети Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Ушбу мақолада қадимги ва ўрта асрларда Мовароуннаҳр ҳудудидаги транспорт муносабатларининг ҳуқуқий табиати ва генезиси таҳлил қилинган. Тадқиқотда Буюк Ипак йўли нафақат иқтисодий йўлак, балки транспорт ҳуқуқи институтлари шаклланган муҳим ҳудудий макон сифатида қаралган. Давлатнинг транспорт хавфсизлигини таъминлашдаги роли, одат ҳуқуқи (lex mercatoria) ва императив нормаларнинг синтези, шунингдек, карвонсаройлардаги жавобгарлик масалалари Рим ҳуқуқи билан қиёсий таҳлил этилган. Транспорт муносабатларини тартибга солишнинг ўзига хос комплекс механизмлари қадимдан мавжуд бўлганлиги илмий асослаб берилган.
Таянч сўзлар: Буюк Ипак йўли, транспорт ҳуқуқи, Мовароуннаҳр, lex mercatoria, карвонсарой, логистика, ҳуқуқий кафолат, тарихий тадриж, транспорт экспедицияси.