Прокуратура тизимида ёшларга қандай эътибор қаратилмоқда?
Прокуратура органлари томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Бош прокурорнинг тегишли фармойиши асосида оғир тоифа ёшлар билан ишлашни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш юзасидан Бош прокуратурада Республика штаби ҳамда вилоят прокуратураларида ҳудудий штаблар ташкил этилди.
Фармойишга мувофиқ, 2 минг 871 нафар “оғир тоифа”даги ёшлар прокуратура органларининг 589 нафар раҳбар ходимларига номма - ном оталиққа бириктирилди.
Бириктирилган ходимлар томонидан оталиққа олинган ёшларнинг барчаси билан бирма-бир учрашилиб, аниқланган муаммолардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши кўзда тутилган тадбирларни қамраб олган индивидуал режалар тузилган.
Шу кунга қадар ёшлар билан ўтказилган учрашувларда уларда турли кўринишдаги - ўқув курслари, тиббий кўрикка жалб қилиш ва бошқа масалалар аниқланиб, ҳал қилиш бўйича индивидуал режалар тузилиб, ижрога қаратилди ва муайян натижаларга эришилган.
Жумладан, 2 минг 713 нафар ёшларга турли кўринишдаги ижтимоий кўмак кўрсатилди.
Хусусан, ёшларнинг 713 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 115 нафарига кредит, 32 нафарига деҳқончилик учун ер, 60 нафарига субсидия ажратилди. 44 нафари хорижга ишга жойлаштирилди, 315 нафари хорижий тиллар, тадбиркорлик ва бошқа замонавий касбларга ўқитилди.
153 нафарининг соғлиғини тиклаш чоралари кўрилиб, 16 нафарининг уй - жой билан боғлиқ, 1 минг 265 нафарининг бошқа муаммолари ҳал этилди.
Н.Абдураимова,
ЎзА