Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи якунлари бўйича ОАВ вакиллари учун баёнотидан асосий фикрлар
–Қирғизистонда иқтисодиёт барқарор ўсиб, аҳоли фаровонлиги таъминланмоқда;
–Қирғизистоннинг 2027–2028 йиллар учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайланиши мамлакатнинг халқаро нуфузи ва Марказий Осиё овози тобора кучайиб бораётганини кўрсатди;
–Ўзбекистон Қирғизистондаги ислоҳотлар дастурини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр;
–Бизнинг ягона эзгу мақсадимиз – икки қардош халқни янада яқинлаштириш;
– Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида шартноманинг имзолангани ташрифнинг муҳим натижаси бўлди;
–Президентлар раислигида Давлатлараро кенгаш тузишга келишиб олинди;
–Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш деярли 10 баробарга ошди, келгуси йилда уни 3 миллиард долларга етказиш кўзланмоқда;
–Энергетика, электротехника, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик соҳасида янги лойиҳалар келишиб олинди;
–“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли бўйлаб биргаликда савдо-логистика инфратузилмасини ривожлантирамиз;
–Қамбарота ГЭС-1 бўйича битимни имзолаш жараёни тезлаштирилади;
–Йил якунига қадар Ўзбекистонда янги форматда биринчи Ҳудудлар форуми бўлиб ўтади;
– 2028 йилда Чингиз Айтматов таваллудининг 100 йиллигини кенг нишонлаймиз.