Президент мактабининг навбатдаги битирувчилари мустақил ҳаёт сари кузатилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон шаҳридаги Президент мактабида “Янги замон битирувчи ёшлари” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбири ташкил этилди.
Тантанали тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, таълим соҳаси мутасаддилари, педагоглар, ота-оналар ҳамда ўқувчилар иштирок этди.
Таъкидланганидек, Президент мактабида таълим халқаро ўқув дастурлари ва STEAM модели асосида инглиз тилида олиб борилади. Бу ерда математика, аниқ ва табиий фанлар, ахборот технологиялари ҳамда хорижий тиллар чуқурлаштирилган тарзда ўқитилади.
Мактабда 168 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Жорий ўқув йилида 24 нафар битирувчи мактабни тамомлади. Уларнинг барчаси IELTS имтиҳонидан муваффақиятли ўтиб, 7,0–8,5 балл натижага эришди. Шунингдек, битирувчиларнинг 99 фоизи SAT халқаро тестида юқори натижалар қайд этди.
[gallery-30153]
Тадбирда битирувчиларнинг дунёнинг нуфузли олий таълим муассасаларига грант асосида ўқишга қабул қилингани ҳамда халқаро таълим дастурлари ва республика танловларида эришган ютуқлари эътироф этилди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА