Навоий шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вилоят ҳудудий бўлимида Президент мактабига кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи доирасида тест синовлари бўлиб ўтди.

Унда биринчи босқич синовидан муваффақиятли ўтган 480 нафар ўқувчининг 477 нафари иштирок этди.  

– Мажмуада имтиҳоннинг шаффоф ва адолатли ўтиши учун пухта тайёргарлик кўрилган, – дейди Навоий шаҳридаги Президент мактаби директори Алишер Ахмуратов. – Ўқувчилар тўлиқ Face ID текширувидан ўтказилиб, тест жараёнларига киритилди. Тест ҳужжатлари имтиҳон бошланиш жараёнидан олдинроқ махсус қопларда келтирилиб, холислар иштирокида очилган ҳолда гуруҳлар учун бириктирилган масъуллар томонидан ўқувчиларга тарқатилди. Ўқувчиларга математика фанидан танқидий фикрлаш ва муаммони ечиш бўйича 40 та топшириқни бажаришга 90 дақиқа, инглиз тили фанидан грамматика ва матн билан ишлаш бўйича 40 та топшириқни бажаришга 40 дақиқа берилди.

Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг иккинчи босқич натижалари имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб 30 кун ичида “Cambridge” халқаро ташкилоти томонидан эълон қилинади. 480 нафар ўқувчининг фақатгина 24 нафари Президент мактабига қабул қилинади.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент мактабига кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди