Ўзбекистон туризм салоҳияти, гастрономияси ва мамлакатимизнинг бой маданий меросини Жанубий Осиё мамлакатлари, хусусан Покистонда тарғиб этиш мақсадида, машҳур “BaBa Food RRC” YouTube канали асосчиси Рамиш Ризван Чаудхари бошчилигидаги ижодий гуруҳ мамлакатимизга ташриф буюрди.

– Мен бутун дунё бўйлаб турли мамлакатларнинг маданияти, ошхонаси ва бошқа хусусиятларини ўрганишга жуда қизиқаман, – дейди Рамиш Ризван Чаудхари. – Шундан сўнг тассуротларимни кенг ва ранг-баранг аудитория билан баҳам кўраман. Мана, Ўзбекистонни ҳам ўзим учун кашф қилдим ва бу унутилмас саёҳатдан жуда масрурман. Келган кунимданоқ ўзбек халқининг самимийлиги, меҳмондўстлигидан ҳайратга тушдим. Умуман, бутун сафарим давомида ўзимни уйимдагидек ҳис қилдим.

Масалан, ош фестивалида турли юртлардан келган рассом, ижодкор ва оддий томошабинларни бирлаштирган Ўзбекистон маданияти, мусиқаси анъаналарига хос ажойиб байрамга гувоҳ бўлдик. Анжуман меҳмонлари миллий таомлар, айниқса ўзбек палови билан боғлиқ миллий мерос, қадрият қанчалик улуғланишидан лол қолдилар.

Самарқанд ва Тошкентнинг ҳар бирида ўзига хос жозиба, тарих ва маданият мужассамлашган гўзал обидалар кишини эртакнамо саёҳатга чорлайди. Регистондан бошланиб, мураккаб масжид ва мадрасаларгача давом этадиган ҳайратланарли меъморчилик намуналари кўп асрлик мерос ва санъатдан сўзлайди. Саёҳатчи блогер сифатида Ўзбекистонда анъана ва замонавий ҳаёт қанчалар гўзал уйғунлашганидан ҳайратландим.

Пойтахтнинг Чорсу бозорида яна бир диққатга сазовор манзил бор экан. Мазаси такрорланмас нон-патирлар, мазали таомлар ҳамда ўзбек чой маданиятининг ўзига хос таъмини ҳис қилдим. Айниқса, одамларнинг самимийлиги манзур. Бозор, кўча ва сайёҳлик манзилларида ўзбек халқи ҳар қандай меҳмонни табассум, қизиқиш ва меҳр билан кутиб олди. Ўзбекистон шунчаки манзил эмас, алоқа, ҳурмат ва инсонийлик ўлкаси.

Маълумки, Покистонда миллий гастрономия ва саёҳатга оид контент яратишга ихтисослашган “BaBa Food RRC” каналининг ижтимоий тармоқдаги кузатувчилари сони 8 миллиондан ошади. Жумладан, “YouTube”да 5 миллион, “ТикТок”да 2,1 миллион, “Facebook”да 979 000, “Инстаграм”да 169 000 дан зиёд обуначига эга, кенг оммани қамраб олган машҳур “food-blogger” (таом-блогер) ҳисобланади.

Мазкур ижодий гуруҳ диёримизга сафари давомида 1-3 август кунлари “Самарқанд оши” фестивалида ҳам иштирок этди.

Умуман, бу анжуман миллий таомларимизнинг бой анъанасини намойиш қилиб, Ўзбекистоннинг гастрономик салоҳиятини дунёга кўрсатиш учун ажойиб имконият яратди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонлик машҳур блогер Ўзбекистоннинг гастрономик салоҳияти ҳақида кўрсатув тайёрлаяпти