Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бу бўйича низом тасдиқланди. Унга кўра, дам олиш масканларига ёлланмалар йил давомида берилиб, у ерда дам олиш 12 кунлик кун тартиби асосида амалга оширилади.

Дам олиш ҳар йили қуйидаги муддатларда ташкил этилади: мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизими ходимлари ва илғор педагоглар учун сентябрь-май ойларида, иқтидорли ўқувчилар учун эса июнь-август ойларида.

Ҳар бир ҳудудда дам олувчиларни саралаш учун комиссиялар ташкил этилади. Комиссиялар томонидан масканларга 7-14 ёшли иқтидорли ўқувчилар белгиланган мезонлар асосида танлаб олинади.

Шунингдек, дам олиш масканига қуйидаги илғор педагоглар танлаб олинади: халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар, ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари, хорижий тил ва СТЕАМ фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар, асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар, республика босқичидаги кўрик-танловларда фахрли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар, олий ва биринчи малака тоифасига эга бошланғич синф ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари, асосий олимпиадаларнинг вилоят босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар.

Белгиланган мезонлар бўйича дам олувчиларга кетма-кетлик асосида ёлланмалар берилади.         

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/NSMt3XGzdps?si=KhfUAFWH34iz_fjy" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ф. Яхшибоева, А. Содиқов, У.Тўхтаев  ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Педагоглар ва иқтидорли ўқувчилар ҳар йили 12 кунга дам олиш масканларига юборилади