Сирдарё вилоятида пахта терими мавсумига тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирди. Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ховос туманида бўлиб, ҳосил йиғим-терими жараёнлари учун кўрилган чора-тадбирлар билан танишди.

“Жингу Sanoat Parki” масъулияти чекланган жамиятида ҳозиргача 139 та замонавий пахта териш машиналари келтирилиб, улар 105 та фермер хўжалигига хизмат кўрсатишга тайёр ҳолатга келтирилди. Барча техника мавсум бошланишидан олдин тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи-мой қўшимчалари захираси яратилди.

Ташриф чоғида қайд этилдики, ҳосилнинг катта қисми Шинжон технологияси асосида парвариш қилинган. Бу усул меҳнат унумдорлигини сезиларли даражада ошириб, ҳосилни қисқа муддатда ва сифатли йиғиб олиш имконини беради.

Вазир ҳудуддаги ҳолат билан танишар экан, масъуллар зиммасига  пахта теримида терим машиналар имкониятидан кенг фойдаланиш, мавжуд техникаларни 100 фоиз ҳолатда тайёрлаш ва механизаторлар захирасини тўлиқ шакллантириш вазифаларини қўйди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахта теримига тайёргарлик кўздан кечирилди