Пахта етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришишнинг муҳим омилларига эътибор қаратилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган тумани “Пахтабод” ММТП ҳудудида жойлашган “Ёқибой ота” фермер хўжалигида чигит экишга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари А. Ҳакимов, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, тажрибали фермерлар ҳамда деҳқон хўжаликлари вакиллари иштирок этди.
[gallery-28360]
Таъкидланишича, жорий мавсумда туманда 3998 гектар майдонга чигит экилиб, ҳар гектаридан ўртача 55,2 центнердан, жами 21545 тонна пахта хомашёси етиштириш мақсад қилинган.
Семинар давомида пахта етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришишнинг муҳим омиллари, хусусан, сифатли уруғлик танлаш, чигитни оптимал муддатларда экиш, ерга замонавий усулларда ишлов бериш ҳамда агротехник тадбирларни самарали ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, илғор технологияларни жорий этиш ва умумий самарадорликни ошириш бўйича муҳим тавсиялар берилди. Амалий қисмда мутахассислар томонидан чигит экиш жараёни бевосита дала шароитида кўрсатиб берилди.
Иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА