Ўзбекистон “Адолат” СДП сиёсий кенгаши раиси Р.Маҳмудова раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасида бўлди.

Партия фаоллари, сенаторлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, “Аёллар ва ёш адолатчилар” қаноти аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ дастлаб Нукус шаҳридаги янгидан қурилаётган “Она ва бола” клиникаси атрофига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акциясида иштирок этди.

Юртимизда табиатга эҳтиром, яшил муҳитга бўлган эътибор азалий қадриятларимиздан бири ҳисобланади. Халқимиз азалдан иморат қуришдан аввал, унинг атрофини обод этиш, дарахт экиш орқали яшил маконга айлантиришга эътибор қаратган. Ушбу фазилатли анъана бугунги кунга келиб ҳам давом этмоқда. Шунингдек, мазкур руҳий-маънавий анъаналар янги мазмун-моҳият касб этиб, мамлакатимиздаги ҳар бир қурилиш ва ободонлаштириш ишларида табиатни асрашга алоҳида эътибор берилмоқда. Мазкур “Она ва бола” клиникасида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш, унинг атрофини обод қилиш, ҳудудда соғлом экологик муҳит яратиш мақсадида партия ташаббуси билан турли хил мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари ташкил этилди.

[gallery-23371]

Робахон Махмудова ушбу тадбирда иштирок этаётиб, яшил муҳитни яратишнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. 

–Ёш авлодга соғлом муҳит қолдириш, мусаффо ҳаво, соя-салқин боғлар барпо этиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Дарахт экиш бу шунчаки тадбир эмас – бу келажакка инвестиция, фарзандларимиз ҳаётига бағишланган эҳтиром ва масъулият тимсолидир”, – деди партия раҳбари.

Шу куни клиника ҳудудидаги бўш ерларга мевали ва гўзал манзарали дарахтлар экилди. Бу нафақат ҳудудни чиройли ва қулай муҳитга айлантиради, балки бемор болалар ва уларнинг яқинлари учун ҳам руҳий таскинлик бахш этади.

“Адолат” партияси табиат ва инсон саломатлигини бир бутун деб қарайди. Партиянинг сайловолди дастурида ҳам яшил муҳитни сақлаш, экологик барқарорликни таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар алоҳида ўрин олган.

“Яшил макон” лойиҳасининг аҳамияти шундаки, у нафақат экологик муҳитни яхшилайди, балки инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. Яшил масканлар, истироҳат боғлари қанча кўп бўлса, аҳолида шунча руҳий хотиржамлик ва дам олиш имкони пайдо бўлади. 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партия фаоллари кўчат экиш акциясида қатнашди