2025 йил 5 – 9 апрель куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси бўлиб ўтди.

Унда мазкур ташкилотга аъзо бўлган мамлакатлар парламентлари, парламентлараро ташкилотдан 2 мингга яқин делегат иштирок этди. Ассамблея ишини юзлаб халқаро ташкилотлар, хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари бевосита кузатиб борди. 

Эътироф этиш керакки, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Тошкентда парламентлар билан боғлиқ бундай кенг кўламли нуфузли анжуман нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё тарихида илк маротаба минтақамизда ўтказилди.  

Деярли бир ҳафта давом этган нуфузли халқаро анжуман парламентлараро мулоқот, ўзаро ҳамкорлик ва тинчлик йўлида бирдамлик руҳи билан ёдда қолди.

“Ижтимоий ривожланиш ва адолат учун парламент ҳаракати” мавзусига бағишланган тадбирда камбағалликни бартараф этиш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ижтимоий инклюзивликни қўллаб-қувватлаш ва қарор қабул қилиш жараёнида камситилган гуруҳлар иштирокини ошириш каби масалалар ассамблеяда муҳокама марказида бўлди. 

[gallery-22729]

Ассамблея ишидаги муҳим тадбирлар, ялпи мажлисларни Парламентлараро Иттифоқ Президенти Тулия Эксон, Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг, Ўзбекистон Сенати Раиси, жорий ассамблея Президенти этиб сайланган Танзила Норбоева бошқариб борди. 

Парламентлараро Иттифоқ раҳбарияти Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар, хусусан, парламентда аёллар сони жаҳондаги ўртача кўрсаткич (26 фоиз)дан анча юқори эканини эътироф этди. 

Ассамблея иштирокчилари томонидан Тошкент – парламент дипломатиясининг пойтахтига айлангани қайта-қайта тилга олинди. 
Ҳақиқатан ҳам, бу йиғилиш глобал ҳамжамият дуч келаётган муаммолар, зиддиятлар ва низоларни мулоқот орқали ҳал қилиш мумкинлигини кўрсатувчи муҳим майдон вазифасини ўтади. 

Ассамблеяга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюриб, нутқ сўзлагани анжуман иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. 

Ассамблея якуний сессиясида Танзила Норбоева барча иштирокчиларга чуқур миннатдорлик билдирди. Бу ассамблея нафақат тарихий санани нишонлаш, балки парламентлараро ҳамкорликда янги давр бошланишининг рамзий ифодаси эканини таъкидлади.

Якуний сессияда Тулия Эксон, Мартин Чунгонг сўзга чиқиб, ассамблеянинг юқори даражада ўтказилгани, Ўзбекистон томонидан шароит ва ташкилий ишлар юқори даражада ташкил этилганини алоҳида эътироф этди.

Ассамблеянинг энг муҳим воқеаларидан бири – Тошкент декларациясининг қабул қилингани бўлди. Ушбу ҳужжатда халқаро парламентлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш, тинчлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича муҳим принципларга урғу берилди. Декларация дунё парламентлари ўртасида ҳамжиҳатликни кучайтириш ва келажак авлодлар учун барқарор сиёсий муҳит яратиш йўлида муҳим босқич бўлиб хизмат қилади.

Ассамблея доирасида Доимий қўмиталар резолюциялари, фавқулодда масала бўйича қарор ва умумий муҳокаманинг якуний ҳужжати қабул қилинди. Парламентлараро иттифоқ бошқарув кенгаши ҳам ўз фаолиятини муваффақиятли якунлади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/7y9sxy3oJIU" title="Parlamentlararo Ittifoqning 150 - yubiley assambleyasi tarixga kirdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Норгул Абдураимова, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парламентлараро Иттифоқнинг 150 - юбилей ассамблеяси: ҳамкорлик, тинчлик, бирдамлик руҳи билан тарихга кирди (+видео)