Параосиё ўйинларида яна учта медаль
Японияда ўтаётган Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси вакиллари медаллар шодасини тақдим этишда давом этмоқда.
Хусусан, эркаклар ўртасида T71/72 классларида 100 метрга югуриш баҳсларида Хуршид Қодиров 15,40 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди. Ҳамюртимиз олтин медал билан бирга Осиё рекордини ҳам янгилади.
Пара сузиш бўйича аёллар ўртасида S13 классида 100 метрга капалак усулида сузиш баҳсида Муслима Одилова 1:07.93 дақиқа натижа билан олтин, Мубинабону Халилова эса 1:19.73 дақиқа натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. Бронза медаль Қозоғистон вакиласига насиб этди.
S5 классида чалқанча сузиш баҳсида Лолахон Қодирова 42,97 сония натижа билан маррага учинчи бўлиб етиб келиб, бронза медални қўлга киритди.
Енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида T11 классида узунликка сакраш финалида Урганчбек Эгамназаров 6,17 метр натижа билан кумуш, Қобилжон Шодиев эса 5,74 метр натижа билан бронза медаль соҳиби бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА