Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган V ёшлар Пара Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, тарихий натижа қайд этган Ўзбекистон спорт делегацияси ватанимизга қайтиб келди.

Делегация аъзолари пойтахтимиздаги "Ҳумо" Тошкент халқаро аэропортида расмийлар томонидан тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида спорт жамоатчилиги вакиллари, спорт фахрийлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда мухлислар иштирок этди.

[gallery-26729]

Таъкидлаш жоиз, мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон ёш пара спортчилари юксак натижа кўрсатиб, 99 та олтин, 57 та кумуш ва 41 та бронза медалини қўлга киритди ҳамда 35 та давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Ушбу натижа мамлакатимизда пара спортни ривожлантиришга қаратилаётган тизимли ислоҳотлар, спортчиларга яратилаётган шароитлар ва мураббийлар меҳнатининг амалий самарасидир.

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара Осиё ўйинларида зафар қучган Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш маросимидан фоторепортаж