“Ўзмиллийбанк”нинг “Global MoneyWeek – 2026” тадбири (+видео)
“Global Money Week – 2026”, яъни халқаро пул ҳафталиги доирасида мактаб ўқувчилари учун нумизматика бўйича экскурсия ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, навбатдаги тадбир “Ўзбекистон санъат галереяси”да ўтди. Ёш авлоднинг молиявий саводхонлигини ошириш ва тарихий билимларини бойитиш мақсадида “Ўзмиллийбанк” АЖ ташаббуси бир қатор лойиҳалар кўзда тутилган.
- “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан нафақат иқтисодий соҳаларда, балки ижтимоий йўналишларга ҳам катта эътибор қаратилмоқда, - дейди “Ўзмиллийбанк” АЖ мутахассиси Меҳрибон Абдиева. –Мактаб ўқувчилари учун “Global Money Week – 2026” доирасида бизда экскурсиялар ташкил этиляпти. Йил давомида банк томонидан айнан мактаб ўқувчилари учун яна кўп тадбирлар, челленжлар май ва июн ойларида бўлиб ўтади. Бу уларнинг таътил пайтида молиявий саводхонлигини ошириш, пул ва банк соҳасидаги билимларини ривожлантириш мақсадида олиб бориляпти.
Мазкур ташриф давомида ўқувчиларга қадимий тангалар, пул белгиларининг тарихий ривожи ҳамда уларнинг иқтисодий ва маданий аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Банк экспертлари томонидан ўтказилган маърузаларда пулнинг келиб чиқиши, унинг жамиятдаги ўрни ва замонавий молиявий тизимлар ҳақида тушунчалар берилди. Экскурсия давомида иштирокчилар галерея экспонатлари билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Тадбир интерактив тарзда ташкил этилиб, ўқувчиларнинг фаол иштироки таъминланди.
Фаол қатнашган ўқувчилар рағбатлантирилиб, эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бундай ташаббуслар ёшлар орасида молиявий ва тарихий билимларни кенгайтириш ҳамда молиявий маданиятни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/LhdBuwLoBGg" title="“O`zmilliybank”ning “Глобал МонейWеек – 2026” tadbiri " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА