Бозорлар халқимиз учун муқаддас маскан. Боиси дастурхонларимиз файзи, рўзғоримиз баракаси ундаги серобгарлик билан боғлиқ.

Сергели тумани “Нурҳаёт” МФЙ аҳолисининг эса бугун қувончи чексиз. Маҳалла ҳудудида бўш ётган қаровсиз ерлар ободонлаштирилиб, аҳоли хонадонига тўкинлик улашадиган маскан барпо этилди. Туман ҳокимлиги ташаббуси ва “Ўзмиллийбанк” АЖ ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 210 метрли замонавий кўринишга эга савдо расталари қуриб фойдаланишга топширилди.  

–Авваллари Сергели деҳқон бозори ёки кўчманчи бозорлардан рўзғорлик қилар эдик, – дейди Шоҳида Тўлаганова.– Ёш болали аёллар ва кексалар учун бу жуда ноқулай эди. Айниқса, қиш совуғи ва ёз жазирамасида бозор масаласида қийналар эдик. Энди эса уйимизнинг ёнгинасида ушбу ихчам бозорчанинг фойдаланишга топширилганлиги айни муддао бўлди. Нархлари бошқа бозор ва дўконлар билан бир хил. Тоза, озода. Болаларим билан чиқиб рўзғорлик қилиб олдик. Ҳадемай, янги йил. Байрамга бозорлик қилишимиз учун ҳам бу шароит бизга жуда манзур бўлди. 

Ушбу савдо мажмуасининг бунёд этилиши аҳолига қулайлик яратиш билан бирга маҳалла ҳудудидан ўтувчи йўл ёқасида кўчма араваларда ноқонуний савдо қилиб юрган 160 нафар фуқароларнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида расмий фаолият бошлашига имконият яратди.

–Маҳаллабай дастури асосида банкимизга биркитилган ҳудудда қаровсиз ётган жойда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, туман ҳокимлиги ҳамда банк ҳамкорлигида ушбу бозорча ташкил этилди, – дейди “Ўзмиллийбанк”АЖ Сергели БХМ бўлим бошлиғи Шоҳрух Ражабов. – Натижада 160 га яқин фуқаролар якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиб уларнинг иш билан бандлиги таъминланди.  

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, келгусида қўшимча расталар ҳисобига бозорча ҳудудини кенгайтириб янги иш ўринлари яратиш, аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаб бориш режалаштирилган.  

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк”АЖ аҳолига қулайлик яратиш тарафдори